Расмий муносабат: “Сурхондарёда... мактаб ўқувчилари ўртасидаги аёвсиз муштлашув...” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан
Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарёда бўлганлиги айтилаётган ушбу ҳодисада — мактаб ўқувчилари ўртасидаги аёвсиз муштлашув...” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан, Термиз шаҳар Ички ишлар бошқармасининг масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
2021 йил 26 октябрь куни соат 15:00 ларда Термиз шаҳар “Меҳработ” маҳалласида яшовчи, вояга етмаганлар шаҳарнинг 12-сон умимий ўрта таълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Ф.А. ҳамда шу мактабнинг 6-синф ўқувчиси С.Қ. лар, танаффус вақтида йўлакда бир-бирига туртиниб кетиши оқибатида мактаб ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб қолишганлиги ҳамда бир бирлари билан муштлашганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, ҳозирда Термиз шаҳар ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан, мазкур терговга қадар текширув ҳаракатлари назоратга олинди, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати