17 Декабр 2021 йил 628

Расмий муносабат: “Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида блогерни оиласига таҳдид” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида блогерни оиласига таҳдид” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган жиноят иши юзасидан, Олтинсой тумани “Бўстон” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Отабекнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликларида ишга алоқадор ашёлар сақланаётган бўлиши эҳтимоли борлиги назарда тутилиб, прокуратура идораларининг санкциясига асосан унинг яшаш уйида қонунда белгиланган тартибда тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилган.
Тинтув тергов ҳаракати давомида ишга алоқадор ашёлар аниқланмаган ва олинмаган.
Ходимлар томонидан ноқонуний ҳатти-харакатлар бўлмаганлиги маълум бўлди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech