РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати
2020 йилнинг сентябрь ойида фуқаро К.Джумаевнинг туман ИИБ ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган видео мурожаатига 2020 йилнинг 25 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилган бўлиб, фуқаро К.Джумаев ушбу расмий муносабатдан ҳам норози бўлиб, 2020 йилнинг 01 ноябрь куни ўзининг ижтимоий тармоқдаги “"BLOGER va Qonun"” телеграмм канали орқали “АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ОЛДИДА ТУХМАТ ҚИЛИШДАН ҚЎРҚМАЙДИГАН, ВИЖДОНСИЗ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ МАТБУОТ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИ” сарлавҳаси остида тарқатган мурожаати юзасидан.
Аниқланишича, 2020 йил 17 сентябрь куни соат 17:10 лар чамасида фуқаро Д.Шарапова фуқаролар К.Джумаев ва Г.Кадировалар билан уларнинг Жарқўрғон тумани ”Мингчинор” маҳалласидаги яшаш уйининг олдида шахсий келишмовчилик юзасидан жанжаллашиб, бир-бирини ҳақорат қилиб шаъни ва қадр-қимматини камситишган.
2020 йилнинг сентябрь ойида Жарқўрғон тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда, фуқаролар Д.Шаропова ва Г.Қодироваларнинг ҳаракатларида ЎзР МЖтКнинг 41-моддаси ҳамда фуқаро К.М.Джумаевнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 40 ва 41-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги учун тўпланган ҳужжатлар 2020 йил 22 сентябрь куни қонуний тўхтамга келишлик учун Маъмурий ишлар бўйича Жарқўрғон туман судига юборилган.
2020 йилнинг 02 октябрь куни Жарқўрғон туман Маъмурий суди томонидан фуқаро К.Джумаевнинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликнинг аломатлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ишнинг ушбу қисми МЖтКнинг 271-моддаси 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатилиб, фуқаролар Д.Шарапова, Г.Қодирова ва К.Джумаевлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, ҳуқуқбузарлар Д.Шарапова, Г.Қодирова ва К.Джумаевнинг шахсини, содир этилган ҳуқуқбузарликнинг хусусиятини, айбига иқрорлиги ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий шароитини, даъво йўқлигини инобатга олиб, инсонпарварлик тамойилларини қўллаган ҳолда ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 21-моддасини қўллаб, огоҳлантирилган.
Маълумот ўрнида айтадиган бўлсак, фуқаролар томонидан ИИБ ходимларининг ҳатти ҳаракатларидан норози бўлиб ижтимоий тармоқлар орқали ҳар қандай мақола ёки видеолавҳаларга вилоят ИИБ Ахборот хизмати ходимлари томонидан ўз вақтида ҳуқуқий муносабат билдириб, интернет тармоқлари орқали тасдиғини топмаган хабарларнинг тарқалиши ва ИИБ ходимларига нисбатан асоссиз салбий фикрларнинг шаклланишининг олди олиниб келинмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати