6 Сентябр 2021 йил 834

Расмий муносабат: “Музработ туманида жойлашган тўйхоналарнинг бирида... катта жанжал юзага келгани айтилмоқда...” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “1-сентябрь куни Сурхондарё вилоятининг, Музработ туманида жойлашган тўйхоналарнинг бирида қуда томондан келган болалар билан куёв томондагилар ўртасида катта жанжал юзага келгани айтилмоқда” сарлавҳаси остидаги видеолавҳа юзасидан, Музработ тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
2021 йил 1 сентябрь куни соат тахминан 13-30 ларда, Музработ туман “Дўстлик” маҳалласида жойлашган “Орғул” тўйхонасида, Р.Илхом, Қ.Ўктам, А.Абдусамад ва бошқалар бир гуруҳ бўлиб, фуқаро Д.Акромжонни ҳеч бир сабабсиз, уриб-тепиб бир бирларига тан жароҳати етказишган.
Натижада фуқаро Д.Акромжон тан жароҳати олиб, Музработ туман тиббиёт бирлашмаси Шошилинч тез тиббиёт бўлимига ётқизилган.
Музработ туман Суд-тиббий экспертизаси бўлимининг 2021 йил 6 сентябрь кунидаги хулосасига кўра, фуқаро Д.Акромжон ҳамда фуқаро А.Абдусамадларнинг олган тан жароҳатлари “ЕНГИЛ” тан жароҳати деб баҳоланган.
2021 йил 6 сентябрь куни Музработ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Д.Акромжонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан, фуқаролар Р.Илхом, Қ.Ўктам, А.Абдусамад ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Музработ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech