РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Музработ тумани
Ижтимоий тармоқларда “ ВИДЕО! Ушбу аёлга ёрдам керак, унинг айтишича шахсий Нексия автомашинасини ижарага фойдаланиш учун берган. Ижарага олган инсон эса бошқа бир танишига фойдаланиш учун берган.У олган одам хам автомашинасини авария қилдим деб бўлакларга бўлиб сотиб юборган. У аёлга эса агар бир жойга мурожат қилсанг деб тахтид қиляпди. ИИВ мурожаат қилган, энди эса профилактика инспектори келиб аризасини қайтариб олишини, акс ҳолда унга ёмон бўлишини айтяпти.П.с масъуллар тезда назоратга олишларини сўраймиз.” деган видео мурожаат юзасидан
Мазкур видео мурожаатни Музработ тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
Музработ тумани «Янги диёр» махалласида доимий истиқомат қилувчи фуқаро Бадирова Сабоҳат Зайниддиновна интернет ижтимоий тармоқларига видео мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли бўлган Нексия автомашинасини туманнинг «Янги хаёт» махалласида яшовчи 1999 йил 30 июлда туғилган фуқаро Юсупов Умид Рустам ўғли ижарага олиб, хозирги кунга қадар ижара пулини бермасдан келаётганини ҳамда ушбу автомашинани бошқа бир шахсга сотиб юборганлигини, ушбу масалада ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилганини, лекин натижа бўлмаганлигини баён қилган.Бундан ташқари, фуқаро С.Бадирова айбдорлар томонидан унга нисбатан «Агар ушбу автомашина масаласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилсанг оила аъзоларингга автомашинани пули билан ҳам қоплаб бўлмайдиган зарар етказаман» деб таҳдид бўлганини баён қилган.
Мазкур видео мурожаат ўрганилганида қуйидагилар маълум бўлди:
Фуқаро С.З.Бадирова жорий йилнинг 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентига Веб-сайт орқали мурожаат қилиб унда, турмуш ўртоғи Баратов Шокир Бўриевичга тегишли бўлган «Нексия» русумли автомашинасини Музработ туманида яшовчи фуқаро У.Р.Юсуповга 2019 йил 13 июль куни ижарага фойдаланиш учун берганлигини, лекин хозирги кунга қадар ижара пулини бермасдан келаётганлигини, автомашинани унинг рухсатисиз даромад орттириш мақсадига ўзига таниш бўлган фуқарога автомашинани сотиб юборганини, сўнгра улар автомашинани ўзини ёки ижара пулини бир неча маротаба сўрашганлигига қарамасдан фуқаро У.Р.Юсупов ушбу ижара пулини бермасдан келаётганини, шу сабабли ушбу автомашинани топиб уйига олиб келиб беришлигини ҳамда ижара пулларини айбдордан ундириб беришликда амалий ёрдам сўраган. Мазкур мурожаат, 2020 йил 11 июль куни Музработ тумани ИИБ Ташкилий бўлинма навбатчилик қисмида юритиладиган Шакл-2 китобига қайд этилган ва терговга қадар текширув ўтказишлик учун туман ИИБ ХПБ ТП профилактика катта инспектори катта лейтенант Ж.Ташбаевга юклатилган.Ушбу мурожаат юзасидан фуқаро У.Р.Юсупов ўз тушунтиришида, 2019 йил 13 июль куни фуқаро С.З.Бадировадан Нексия автомашинасини оғзаки келишув асосида ойига бир миллион сўм ижара пули бериш эвазига олганлигини, шундан сўнг С.Бадировага 1.250.000 (бир миллион икки юз эллик минг) сўм ижара пули берганлигини, сўнгра фуқаро С.Бадирова билан келиша олмаганлиги сабабли, унга тегишли бўлган Нексия автомашинасини қайтариб берганлигини, ушбу келишув оғзаки бўлганлигини, хеч қандай шартнома тузилмаганлигини, автомашинани бир ой давомида ҳайдаганлигини, ораларида ҳеч қандай пул олди-берди қолмаганлигини баён қилган. Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари жараёнида, фуқаро С.Бадированинг турмуш ўртоғи Баратов Шокир Бўриевич, Нексия автомашинасини, ўзига илгаридан таниш бўлган Музработ тумани «Янгиҳаёт» маҳалласида яшовчи фуқаро У.Р.Юсуповга ўзаро оғзаки келишув асосида ойига 1.000.000 (бир миллион) сўм пул эвазига ижарага фойдаланиш учун берганлиги, ушбу ижара пулларидан маълум қисмини олиб, маълум қисмини ололмаганлиги, орадан сал вақт ўтиб, С.З.Бадированинг турмуш ўртоғи Ш.Баратов автомашинани ўзига таниш бўлган Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Ахмедов Бунёд Бўриқуловичга 30.000.000 (ўттиз миллион) сўмга сотишга келишиб, ушбу келишилган пуллардан 6.500.000 (олти миллион беш юз минг) сўмини автомашинани сотиб олган Б.Ахмедовдан олганлигини ва бу ҳолатни фуқаро Б.Ахмедов ўзининг уяли алоқа воситасида видеотасвирга олганлигини, қолган пулларни 1 ҳафта ичида олиб келиб беришга келишганлиги аниқланган ҳамда ушбу ҳолатлар тақдим этилган 2 та видеотасвирлар билан тўлиқ ўз исботини топган. Мазкур мурожаат юзасидан Музработ тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика катта инспектори катта лейтенант Ж.Ташбаев томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилиб, натижасига кўра, тўпланган ҳужжатларда жиноят аломатлари бўлмаганлиги сабабли, 2020 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш хақида қарор қабул қилиниб, ариза муаллифига келгусида ушбу низоли иш бўйича тегишлилиги бўйича фуқаролик судига мурожаат қилишлиги тушунтирилиб, жавоб хати юборилган. Фуқаро С.З.Бадированинг турмуш ўртоғи Ш.Баратовга тегишли Нексия автомашинасини фуқаро У.Юсупов ижарада ҳайдаб юрган вақтида автомашинасини йўл транспорт ҳодисаси содир этганлиги ҳақида келтирган важи бўйича асосли ва исботловчи далиллар мавжуд бўлмаганлиги сабабли мазкур ҳолат бўйича маълумот мавжуд эмас. Фуқаро С.Бадирова ўзининг видеомурожаатида “агар автомашина масаласида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилсанг оила аъзоларингга автомашинани пули билан ҳам қоплаб бўлмайдиган зарар етказаман” деб фуқаро У.Юсупов томонидан таҳдид бўлганини билдирган, бироқ текширишлар жараёнида фуқаро С.Бадированинг ушбу важи ўз тасдиғини топмаган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати