16 Август 2021 йил 576

Расмий муносабат: “Мирзиёев ҳукумати навбатдаги ваҳшийликни содир этди, деб ҳисоблайман!” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда “Мирзиёев ҳукумати навбатдаги ваҳшийликни содир этди, деб ҳисоблайман!” сарлавҳаси остидаги видеомурожаат юзасидан, Олтинсой тумани Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Олтинсой туманида 2021 йил 16 август куни тунги соат 02:00 лар атрофида Олтинсой тумани “Жобу” маҳалласида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро У.Абдулазиз Олтинсой тумани “Ипоқ” маҳалласида жойлашган Хамиднинг янги қурилаётган дўкони олдида ўзига тегишли бўлган қора рангли кобальт русумли автомашинасида ўтириб, Олтинсой тумани Қорлиқ маҳалласида яшовчи ўртоғи Р.Рамазонни кутиб турган вақтида унинг олдига Тошкент шаҳри Юнусобод туманида доимий рўйхатда турувчи, Олтинсой тумани “Ипоқ” маҳалласида вақтинча яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро А.Шахзод маст ҳолатда келиб, “нима учун бу ерда турибсан!”-деб, бир бирлари билан гап талашиб, қўпол сўзлар ишлатиб ўзаро тортишиб қолиб А.Шаҳзод У.Абдулазизнинг автомашинасини ва ўзини оёғи билан тепиб, уриб кетганидан сўнг, У.Абдулазиз А.Шаҳзодни ҳам юз қисмига бир мушт уриб тан жароҳати етказади.
Натижада, У.Абдулазиз ушбу ҳолат бўйича туман ИИБга келиб ариза билан мурожаат этган. А.Шаҳзод ҳам ушбу вақтнинг ўзида Олтинсой тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилиб, туман ИИБга ҳолат юзасидан шошилинч хабарнома жўнатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Олтинсой тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, келгусида қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech