Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда тарқалган Термиз шаҳар “Жўйжангал” маҳалласи Муқумий кўчаси 24 уйда истиқомат қилувчи Валиев Абдулҳаким ҳамда Ҳайдаров Жасурлар ўртасида шовқин суронли, жанжалга ўхшаш зиддиятли видео акс этганлиги юзасидан
Ижтимоий тармоқларда “Содиқова Мадина (2-гуруҳ ногирони) Термиз шаҳар Муқумий кўчаси 24 уйда чин етим болаликдан ногирон томонидан тасвирга олинган видеода акс этган ҳолат масъул ходимлар томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
2020 йилнинг 14 июнь куни тахминан соат 14:00 лар чамасида Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Навбатчилик қисмига Термиз шаҳар “Жўйжангал” маҳалласида жанжал бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушади.
Ушбу олинган хабар Навбатчилик қисми томонидан ҳудудий профилактика инспекторига еткизилади.
Жанжал бўлаётган воқеа жойига Термиз шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактика инспекторлари етиб боради.
Ҳайдаров Жасур исмли тадбиркорнинг нонвойхона (нонвойхона учун қурилган бино) сининг эшик ва дераза ойналарини нонвойхонанинг ёнида истиқомат қилувчи фуқаро Валиев Абдулхаким “бу менинг ерим, бу ер менинг онамдан менга меърос бўлиб қолган. Сен шаҳар ҳокимининг қариндошисан” деб, нонвойхона эгасига бақир-чақир қилаётганлиги, фуқаро А.Валиевнинг спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги, юзи ва кийимлари қон доғлари бўлиб ётганлиги сабабли, унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида, Термиз шаҳар тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасасига олиб борилганида шифокор кўриги ҳамда Наркология диспансери кўригидан ўтишдан бош тортганлиги юзасидан шифокор томонидан маълумотнома тақдим этилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу жанжал вақтида фуқаро А.Валиев спиртли ичимлик истеъмол қилиб, тадбиркор Ж.Ҳайдаровнинг нонвойхонасига бориб, у ерда “Ер менинг ота-онамдан мерос бўлиб қолган, бу ердан кет бўлмаса, нонвойхонангни бузиб ташлайман, деб жанжал кўтаради”. Шундан сўнг фуқаро А.Валиев ерда ётган тошни олиб эшик ва дераза ойналарини синдира бошлайди. Бу ҳолатни кўриб турган тадбиркор Ж.Ҳайдаров, А.Валиев томонидан бинонинг қолган жойларига зиён қилмаслигининг олдини олиш мақсадида, унинг қўлидан ушлаб, бинонинг ичига олиб киради ҳамда бу ҳақда Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Навбатчилик қисмига хабар беради.
Мазкур ҳолат юзасидан, Термиз шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли Ички ишлар бўлими масъул ходимлари томонидан иш юритувига олиниб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Воқеа тафсилоти бўйича суриштирув якуни билан қўшимча маълум қилинади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати