Расмий муносабат Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида ИИО ходимлари ва фуқаро ўртасида келиб чиққан зиддият юзасидан маълумот.
Жорий йилнинг 31 январь куни соат тахминан 15:00 ларда Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Оқарбулоқ маҳалласида жойлашган метан газ қуйиш шаҳобчасига, 1994 й.т фуқаро Ж.Ж. ўз автомашинасига газ қуйиш мақсадида навбатсиз, йўл қатнов қисмининг қарама-қарши йўналишига чиқиб, ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавфга қўйиб шаҳобчага киришга уринган.
Бу вақтда ушбу ҳудудга жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизматга жалб этилган Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати профилактика инспектори катта лейтенант О.Э. фуқаро Ж.Ж.га хатти-ҳаракатлари нотўғрилигини ва бошқаларни ҳурмат қилган ҳолда навбат билан кириши кераклигини тушунтирган, лекин фуқаро О.Э. ходимнинг тушунтиришига қарамай, қонуний талабларини бажармагани натижасида ўзаро келишмовчилик юзага келган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Ж.га нисбатан тегишли тартибда чора кўрилган, ҳамда катта лейтенант О.Э. ва воқеага алоқадор бошқа ИИО ходимлари хатти-ҳаракатлари бўйича масъул раҳбарлар томонидан хизмат текшируви тайинланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати