27 Июн 2020 йил 847

Расмий муносабат: Ижтимоий тармоқларда “Шўрчи тумани Боботоғ маҳалласида истиқомат қилиб келаётган фуқароларнинг турар жой биноларини маҳалла профилактика инспектори томонидан бузиб ташланаётганлиги” ҳолати акс этган видео мурожаат юзасидан

2020-йил 19-июнъ куни туманнинг Боботоғ махалласида яшовчи фуқаро Юлдашова Момохол Чариевнанинг ўзбошимчалик билан маҳалла худудида жойлашган икки қаватли 16 хонадондан иборат 1 уй 10 хонадонида тахминан 2000 йиллардан буён яшаб келади.
Фуқаро М.Юлдашова 2008-йилда ушбу уйнинг орқа тарафидан қўшниси Фозилова Санобар Турдиевнага тегишли бўлган 1 сотих ер майдонини девор билан ўраб олиб, ўзига ховли сифатида фойдаланиб келган.
Фуқаро М.Юлдашеванинг қўшниси С.Фозилова ўзига тегишли бўлган 1 сотих ер майдонида қурилган ноқонуний қурилишларни буздириш мақсадида туман ҳокимининг шахсий қабулида ҳамда Шўрчи тумани Уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига мурожаат қилганлиги юзасидан, туман хокимининг ишчи гуруҳи ташкил этиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига асосан рўйхатга киритилган маъсул ходимлар туман хокимининг ўринбосари Ш.Шокиров, билан биргаликда Юлдашова Момохол Чариевнанинг ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер майдонини девор қисмини бузиш мақсадида келган вақтда махалла раиси Ф.Усманова ва профилактика инспектори капитан Б.А.Мелиқуловни бузиш жараёнида жамоат тартибини сақлаб туриш учун чақиртирилган ва Юлдашова Момохол Чариевнага белгиланган тартибда бир неча марта огохлантириш хатлари берилишига қарамасдан ўз хоҳиши билан ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ерга қурилган деворни бузиб олмаганлиги сабабли туман уй жой каммунал хизмат кўрсатиш бўлим бошлиғи томонидан тушинтириш беришига қарамасдан олиб келинган тракторда деворни бузмоқчи бўлган вақтида Юлдашова Момохол Чариевна ва келини Менгтўраева Наргиза Гулбой қизи деворнинг бузилишига фаол қаршилик кўрсатиб, трактор ёрдамида бузилиши керак бўлган девор тагига боласи билан ўтириб олган вақтида, кўнгилсиз ҳолат бўлишининг олдини олиш мақсадида профилактика инспектори Б.Мелиқулов ўзини таништириб, қаршилик кўрсатмасликни тушунтириб, “девор тагидан четга ўтинг! Ҳозир устингизга девор қулаши мумкин деганида”, "сен кимсан ўзи менга буйруқ берадиган, нима ишинг бор, мен ҳозир балнисага бориб ётиб оламан, мени урди деб”, бақир чақир қилганида, профилактика инспектори “қаерга борсангиз боринг, урган бўлсам жавоб бераман, балнисага боришингизга машина ҳам қилиб бераман лекин бу ердан қочинг!” деб, айтганлиги маълум бўлди.
Шундан сўнг, Юлдашова Момохол Чариевна бир кун мухлат сўраб бир кун ичида ўзи бузиб олишини, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерни ўраб турган деворни бузиб олиши учун туман ободонлаштириш бошқармасидан ишчи ходимларни ёрдамга беришини сўраганлиги аниқланган.
Ушбу жойда бирор бир уриш жанжал бўлиб ўтмаган. Профилактика инспектори ноқонуний қурилган иморатларни бузиш учун келган туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ҳамда фуқаролар ўртасида низо келиб чиқиши ҳамда кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, жамоат тартибини сақлаш учун чақиртирилганлиги маълум бўлди.
Шунингдек, Фуқаро Юлдашова Момохол Чариевна келтирган важларида ушбу уч хоналик уйда уч оила яшаб келаётганлигини билдириб ўтган бўлсада, лекин унинг катта фарзанди Тўраев Самад Тошпулатович оила аъзолари билан алохида уйга кўчиб чиқиб кетганлигини, ҳозирги кунда туманнинг Ибн Сино маҳалласида истиқомат қилиб келаётганлиги, иккинчи фарзанди Тўраев Қурбонмурод Тошпулатович эса оила аъзолари билан бирга туман ҳокими томонидан турмуш ўртоғи Мамаражабова Қундузнинг номига Шўрчи тумани Жойилма маҳалласи худудидан ажаратиб берилган 4 сотихли ховли уй жойда яшаб келаётганлиги, Юлдашова Момохол Чариевна ҳозирги кунда ўзи билан бирга яшаб келаётган бир нафар ўғли Тўраев Улуғбек Тошпўлатович билан бирга яшаб келаётганлиги ва Юлдашова Момохол Чариевнанинг номига туман хокимлиги томонидан туманнинг Жойилма махалласида 4 сотих ер майдони ажратиб берилганлиги аниқланган.
Шунга қарамасдан Юлдашова Момохол Чариевна ўзи яшаб турган кўп қаватли уйнинг орқа томонидан ноқонуний равишда қурилиш ишларини қилиб ўзбошимчалик билан 1 сотих ер майдонини эгаллаб олганлиги аниқланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech