Расмий муносабат; ижтимоий тармоқларда “1 июль куни Сурхондарё вилояти Ангор тумани Чинобод маҳалласида шу ерлик фуқаролар билан кластер фермер хўжалиги ходимлари ўртасида жанжал рўй берди...” видеомурожаат юзасидан,
Ангор тумани ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар маълум қилинди.
Ангор тумани 2021 йилнинг 7 июль куни ижтимоий тармоқлар орқали муҳокамаларга сабаб бўлган “1 июль куни Сурхондарё вилояти Ангор тумани Чинобод маҳалласида шу ерлик фуқаролар билан кластер фермер хўжалиги ходимлари ўртасида жанжал рўй берди. Кластер раҳбари сув очмайсан деб талаб қилган ва натижада фуқаролар билан жанжал чиққан. Кластер раҳбари “кўча безорилари”ни чақирган. Жанжал чиқарганлар маст ҳолатда бўлган. Ангор тумани прокуратураси ва ИИБдан ҳолатни ўрганиб, айбдорларга қонуний чора кўришларини сўраймиз” видеомурожаат юзасидан, ҳозирги кунда Ангор тумани Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори томонидан дастлабки терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.
Келгусида, мазкур иш якуни билан қўшимча маълумотлар тақдим қилинади.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати