РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Денов тумани "ТОТУВЛИ" маҳалласи
Ижтимоий тармоқларда “ "ТОТУВЛИ" маҳалласида ТОТУВЛИККА зорбўлган, зуғумга учраган, хўрланган УЛУҒ ЁШЛИ КЕКСА НАЖОТ изламоқда” деган видео мурожаат юзасидан.
Мазкур мурожаат юзасидан Денов тумани бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланган.
Денов шаҳар “Тотувлик” маҳалласи “Гули Раъно” кўчаси 74-уйда яшовчи фуқаро Шаймарданов Бўрон Юллиевичнинг тан жароҳати олганлиги ҳақидаги туман марказий шифохонасидан келган хабарнома ҳамда Б.Шаймардановнинг туман ИИО ФМБ бошлиғи номига қилган мурожаатлари юзасидан Денов туман ИИО ФМБ ҲПБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган, ҳамда фуқаронинг мурожаатларида келтирилган важлар юзасидан,холатга таълуқли фуқаролардан тушунтиришлар олинган ҳамда терговга қадар текширув натижасига кўра, ушбу холатда фуқаролар Сафарова Нафиса Тошмуратовна ва Шаймардонов Бўрон Юллиевич ҳамда бошқаларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларида кўрсатилган жиноят аломатлари йуқлиги сабабли, тўпланган ҳужжатлар юзасидан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиниб, фуқаро Н.Сафарованинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисми, фуқаро Б.Шаймардановнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41-моддасида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги сабабли чора кўришлик учун 2020 йил 31август куни Денов туман Маъмурий судига юборилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати