13 Ноябр 2020 йил 849

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Денов тумани “Чағаниён” маҳалласи

Денов тумани “Чағаниён” маҳалласида яшовчи бир гурух фуқароларнинг “Собиқ зўравон ДХХ ходими қишлоқ аҳлига зулум қилиб келмоқда Денов” номи билан “YouTube” ижтимоий тармоғига қилинган мурожаат юзасидан.

Мазкур видео мурожаат Денов тумани бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қўйидагилар аниқланган.

Дастлабки тўпланган суриштирув ҳужжатларга кўра, 2020 йил 12 июнь куни соат 16:00 ларда Денов туман “Чағаниён” маҳалласида яшовчи фуқаро А.С. яшаш уйи олдида ўзи билан бир маҳаллада яшовчи фуқаро И.М. билан томорқасига сув қуйиш масаласида ўзаро тортишиб жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида С.А. ва М.И.лар бир-бирларини қўл ва оёқлари билан уриб тан жароҳати етказиши натижасида С.А. “ўртача” оғирликдаги тан жароҳати, М.И. “соғлиқнинг қисқа муддатга бузулишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати” олган.

Юқоридаги холат юзасидан фуқаро С.А. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан фуқаро М.И. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан гумон қилинувчилар С.А ва М.И. га ҳимоячи ҳуқуқи таъминланган ҳолда жиноят иши бўйича гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, сўроқ қилинган.

Гумон қилинувчи М.И. ва гумон қилинувчи С.А. га Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 179-моддаси тартибида судга оид тиббиёт экспертизаси тайинлаш қарорлари ва экспертиза хулосалари билан таништирилган.

Гумон қилинувчи М.И. ва гумон қилинувчи С.А. ларнинг кўрсатувларидан келиб чиқиб, улар ўртасида юзлаштириш тергов ҳаракати ўтказилган.

Жиноят иши юзасидан фуқаролар М.Х., Р.Х. (аёл), Т.А., А.Б., Н.М., Х.М., Ж.Ю., А.Ю., Т.Д., Д.Б. (аёл), Қ.И., У.Р., Х.Х., Ў.Х., У.Х., Х.Б., А.С., Х.Т., Ш.З., Т.А., У.М. ва бошқалар гувоҳ тариқасда батафсил сўроқ қилинган.

Гумон қилинувчи М.И. дан 1 дона пичоқ ҳужжатлаштирилиб олинган бўлиб, ушбу пичоқ таниб олиш учун С.А. га кўрсатилган.

Жиноят иши юзасидан гумондорлардан 1 дона пичоқ, 3 дона бита таёғи ҳамда 1 дона темир кастет ҳужжатлаштирилиб олинган ва далилий ашё деб топилган.

Жиноят ишининг фуқаро А.Т., З.Ш., С.А., Х.Ў. ва Х.У. ларга нисбатан бўлган қисми ҳаракатдан тугатилиб, ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисми билан маъмурий чора кўришлик ҳақида қарор қабул қилиниб, тўпланган ҳужжатлар Маъмурий ишлар бўйича Денов туман судига юборилган.

15.10.2020 йилда Маъмурий ишлар бўйича Денов туман суди томонидан фуқаролар А.Т., З.Ш., С.А., Х.Ў. ва Х.У. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси, 194-моддаси 1-қисмида кўрсатилган маъмурий ҳуқубузарликни содир этган деб топилиб, уларнинг хар бирига 7 суткадан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан И.М. га нисбатан 2020 йил 24 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-кисми билан айблов эълон қилиниб, «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан А.С. га нисбатан 2020 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-кисми, 112-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишининг дастлабки тергов ҳаракатлари 2020 йил 25 августь куни айблов далолатномаси тузилиб, жиноят иши айбланувчига таништирилиб, жиноят иши мазмунан кўриб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Денов туман судига юборилган.

14.10.2020 йил куни Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан М.И. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 1-кисми билан айбли деб топилиб, унга 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси С.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 109-моддаси 2-кисми, 112-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга ойлик иш ҳақининг 20 (йигирма) фоизини давлат ҳисобига ушлаган холда 2 (икки) йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоаси тайинланган.

Ушбу видеомурожаатда “А” исмли шахс ва унинг турмуш ўртоғи фарзандларни “Собиқ ДХХ ходими Маъруф” ва унинг қариндошлари биргаликда урганлиги баён этиб ўтган ҳолати юзасидан шунингдек, ўзини “У” деб таништирган шахсни 2010 йилда “Маъруф” исмли шахс урганлигини, ўзини “Д” деб таништирган шахсни 2013 йилда “А” исмли шахс урганлигини, ўзини “Н” деб таништирган шахсни 2018 йилда “Муқим” исмли шахслар уриб тан жароҳати етказганлиги ҳолати юзасидан ҳозирда Деноф тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech