27 Январ 2022 йил 1437

РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Денов тумани А.Хидоятов СИУ “Ушор” маҳалласи

Жорий йилнинг 27-январь куни ижтимоий тармоқларда “Сурхондарё вилоятидаги тоғли ҳудуд маҳаллаларидан бирида оммавий муштлашув содир бўлганлиги айтилмоқда (одамларнинг қўлларида ёғоч бўлаклари ва таёқлар ҳам бор)” номли сарлавҳа остида тарқалган видео юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари жараёнида қуйидагилар маълум бўлди.

2021 йилнинг  19 декабрь куни тахминан саот 15:00 да Денов тумани А.Хидоятов СИУ “Ушор” маҳалласида яшовчи фуқаролар Т.Х., Н.Н. ва Н.А. лар қариндошлари фуқаролар Р.А., О.А. ва О.Л. лар олдиндан давом этиб келаётган ер масаласида келишмовчиликлар бўлганлиги сабабли, фуқаро Н.Н. қўшниси фуқаро О.А. билан ўзаро тортишиб қолиб, бир бирларини ҳақоратлаб тан жарохати етказган.

Ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, 2022 йил 11 январь куни ҳукукбузарларга тегишли чора куриш учун маъмурий тартибда Денов туман судига юборилган.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech