РАСМИЙ МУНОСАБАТ: Денов тумани
Ижтимоий тармоқларда “ВИДЕО (+18) Денов тумани “Буюк Замин” маҳалла раиси Қораев Шерзоднинг қора қилмишлари ёки “Буюк Замин” маҳалла фуқароларининг – “Буюк хўрланишлари” деган видео мурожаат юзасиданМазкур видео мурожаат Денов тумани бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди. Денов тумани “Буюк замин” маҳалласида яшовчи фуқаро Орипов Қайнар Боймуротович ўз мурожаатида ўзи яшаб келаётган тумандаги “Буюк замин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қараев Шерзодбек 2020 йил 28 май куни 3 бош қўйларни унга тегишли бўлган томорқасига олиб кириб, экилган полиз маҳслуотларни пайхон қилиб, у билан жанжаллашиб қолганини баён этиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани бўйича ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори капитан З.Ўринов томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 2020 йил 08 июнь куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва маъмурий чора кўришлик ҳақида қарор қабул қилинган.Маъмурий ишлар бўйича Денов туман суди томонидан 2020 йил 06 июль куни фуқаро Қ.Ориповнинг мурожаати юзасидан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республкаси МЖтКнинг 276-моддасига асосан қўшимча суриштирув ишлари олиб боришлик учун Денов тумани бўйича ИИО ФМБга юборилган.Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Қ.Ориповнинг мурожаати назорат тартибида ўрганилиб чиқилиб, 2020 йил 27 июль кунида Денов туман ИИО ФМБ ХПБ профилактика инспектори капитан З.Ўриновнинг 2020 йил 08 июнь кунидаги жиноят ишини қўзғатишликни рад этиш ва маъмурий чора кўришлик ҳақида қабул қилган қарори бекор қилиниб, суриштирув ишлари олиб боришлик учун Денов туман бўйича ИИО ФМБга юборилган. Юқоридаги ҳолат юзасидан Денов тумани бўйича ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори катта сержант Ф.Холмуродов томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, 2020 йил 20 август куни жиноят иши қўзғатишни рад этиш ва фуқаро Қараев Шерзодбек Зикировичга нисбатан Ўзбекистон Республкаси МЖтКнинг 104-моддаси 1-қисми ва 183-моддаси билан ҳамда фуқаро Орипов Қайнар Боймуродовичга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси билан маъмурий чора кўриш тўғрисида қарор қабул қилиниб, ушбу қарор ва тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқишлик учун 2020 йил 20 август куни Маъмурий ишлар бўйича Денов туман судига юборилган. Вояга етмаган Зикиров Зикирё Шерзодбек ўғлининг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари борлиги сабабли унинг отаси Қараев Шерзодбек Зикировичга нисбатан Ўзбекистон Республкаси МЖтКнинг 47-моддаси билан маъмурий чора кўришлик учун вояга етмаганлар ишлари бўйича Денов туман идоралараро комиссиясига юборилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати