Расмий муносабат: Денов шаҳри Саноатчилик маҳалласи
2020 йилнинг 13 декабрь куни ижтимоий тармоқларда “нима учун ички ишлар ходимлари бу кишини қўлини қайириболиб кетишмоқчи-ю, нега бу одам қаршилик кўрсатаяпди” сарлавҳаси остида, видео тасвир тарқалганлиги юзасидан расмий муносабат.
Мазкур ҳолат юзасидан масъул ходимлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.
2020 йилнинг 13 декабрь куни тахминан соат 14-00лар чамасида вилоят ИИБ ППХ 3-отряд сафдор ходимлари С.Раупов ва А.Ашуровлар Денов шаҳарр бободеҳқон бозори олдида йўналиш бўйлаб, жамоат тартибини сақлаётган вақтида Мустақиллик кўчасида қозиш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли йўлларда автомашиналар бемалол ҳаракатланиши учун, автомашиналар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида, айланма йўл бўйлаб ҳаракат қилишлиги учун ВАЗ-2106 русумли (давлат рақами мавжуд) автомашинаси тўхтатилиб, бир неча маротаба вазият ҳамда профилактик тушунтирилишига қарамасдан шу автомашинада йўловчи сифатида келаётган Денов шаҳар Саноатчилик маҳалласида яшовчи фуқаро Б.Б. ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан фаол қаршилик қилиб, жамоат жойида бақир-чақир қилиб, шовқин кўтариб, фуқароларнинг эътиборини ўзига қаратиб тўполон қилади.
Натижада фуқаро Б.Б.ни туман ИИБга олиб кетиш мақсадида, ёрдамчи куч чақирилиб, олиб кетилади. Тегишли тартибда, фуқаро Б.Б. тиббий кўрикдан ўтказилади. Баданида бирон бир тан жароҳати ҳамда алкаголь мастлик ҳолати аниқланмайди.
Фуқаро Б.Б.нинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбазарлик аломатлари борлиги сабабли тегишли моддалар билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўришлик учун 2020 йил 13 декабрь куни Маъмурий ишлар бўйича туман судига юборилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати