3 Июл 2021 йил 678

Расмий муносабат; Аввал хабар қилганимиздек, ижтимоий тармоқларда "Деновда кекса ёшли фуқаро ИИБ ходимлари қаршилигига учради. Ўз фарзандларинг кўз ўнгида ИИБ ходимлари шундай куч ишлатса-ю, рахбарият сукут сақласа! Афсус...” сарлавҳаси остидаги видео мурожаат юзасидан,

Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари томонидан батафсил ўрганиш ишлари олиб борилганида қуйидагилар аниқланди.
Денов тумани “Чоргул” маҳалласи раиси Т.Ўткир (2021 йил 03 апрель кунидан буён Чоргул маҳалласи раиси лавозимида ишлаб келади.) томонидан 2019 йил 19 июль куни Чоргул махалла гузари қуриш мақсадида шу маҳаллада жойлашган эски нонвойхона 0,02 сотих ер майдонини “Е” электрон маълумотлар базаси орқали аукцион асосида ютиб олиб, ҳужжатлаштирилиб олган ва 2019 йил сентябрь ойида Денов тумани Прокуратурасига 0,02 сотих ерни қайтариб олиш учун мурожаат этган. Прокуратура томонидан ушбу ҳужжатлар кўриб чиқиш учун Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судига юборилиб, суднинг 2019 йил 11 декабрь куни Т.Ўткир фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилган.
Шундан сўнг, шу маҳаллада яшовчи, Х.Азамат унинг олдига келиб, “аукционда ютиб олган ер бўйича менинг ҳужжатим бор, бу ер менга тегишли”- деб айтиб, 3-4 кун вақт оралиғида ушбу ер майдонига ўзбошимчалик билан икки хонали уйни қуриб олган ва шу кунга қадар А.Хидиров 0,02 сотих ерни олиш ва шу ердан чиқмаслик учун асоссиз важлар билан юқори турувчи ташкилотларга судларга мурожаат этиб келган.
2021 йилнинг 19 май куни МИБ Денов туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг 2020 йил 6 май кунидаги ҳал қилув қарорига асосан юритилган ижро хужжатига асосан Денов туман “Чоргул” махалласидаги Т.Ўткирга тегишли бўлган 0,02 сотих ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган икки хонали уй жойни қарздор Х.Азаматнинг ҳисобидан мажбурий тартибда буздириш ва қарздор Х.Азамат томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 0,02 сотих ер майдонини Т.Ўткирга қайтариш тўғрисидаги ижро ҳаракатини ўтказиш бўйича 2021 йил 3 май кунидаги талабномаси юзасидан МИБ Денов тумани бўлими ходимларидан 2 нафар, ФВБ Денов бўлимидан 2 нафар, Чоргул маҳалласи патранажидан 2 нафар ҳамшира, туман ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспекторларидан 7 нафар ходимлар ва Чоргул маҳалласи котиби ҳамда ҳудудий профилактика инспектори ёрдамчиларидан 3 нафар ходимлар ва 2 нафар холислар иштирокида Денов тумани Чоргул маҳалласи “Чоргул шоҳ” кўчасида жойлашган Х.Азаматнинг ноқонуний қурган уйига ушбу уйни буздириш бўйича ижро ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида борилган. Шу куни ҳамкорликда ташкил этилган гуруҳ ходимлари томонидан фуқаро Х.Азаматнинг ноқонуний қурилган уйини бузиш учун ижрони таъминлаш мақсадида 1 дона “Lebhir” номли техника жалб этилган. У ерга борилган вақтда ноқонуний қурилган уй эшиклари қулфланганлиги, уйида ҳеч ким йўқлиги маълум бўлган.
Шунда ижрочилар томонидан ижрони амалга оширишда холис сифатида иштирок этаётган фуқароларга ижро талабномаси тушунтирилиб, уй эшиги ижрочилар томонидан очилиб, ичидаги нарса ва буюмлар ташқари томонга чиқариш ҳаракатлари амалга оширилаётган вақтда фуқаро Х.Азаматнинг турмуш ўртоғи Қ.Қундуз келиб, ижро ҳаракатига тўсқинлик қила бошлаганидан кейин жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган ИИБ ходимлари томонидан ижро ҳаракатининг қонуний талаблари, шунингдек ижродан норози бўлса юқори турувчи идораларга мурожаат этишлиги тушинтирилган ва турмуш ўртоғи Х.Азаматнинг ижро ҳаракатларида иштирок этиши учун келиши кутиб турилган.
Шундан сўнг, орадан 30 дақиқалардан кейин фуқаро Х.Азамат келиб, у ҳам ноқонуний қурилган икки хона уйини бузилишига келган ижро ходимларини ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилиб, уларнинг тушунтиришларига қарамасдан ижро ҳаракатига қасддан қаршилик кўрсатиб, тўхатишга ҳаракат қилганида ИИБ ходимлари томонидан бинодан узоқроқ масофада бўлиши ва бино ичига кирмаслиги тушунтирилиб, унга тегишли барча нарса ва буюмлар ташқарига чиқарилганлиги ҳозир “Lebhir” номли техника уй бузишга киришишлиги тушунтирилганда у ўзбошимчалик билан уй ичига кириб, яшириб қўйган ошхона пичоғини олиб, ташқарига чиқиб, ижрочиларга ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун қаршилик кўрсатаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан Х.Азаматнинг қўлидаги ошхона пичоғи олиб қўйилган ва шу жараёнда унинг соғлиги ёмонлашиб, ҳушидан кетиб қолган.
Шу вақтнинг ўзида ИИБ ходимлари Тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб шифокорларни чақиришган. Ҳудудий тез ёрдам машинаси бошқа йўналишдаги беморларга чиқиб кетганлиги сабабли, Х.Азаматни кечиктирмасдан ИИБ ходимлари хизмат автомашинаси билан Денов тумани Шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб боришган.
Шундан сўнг фуқаро Х.Азаматнинг яқин қариндошлари ижро вақтида ноқонуний қурилган икки хона уйнинг олди девор қисми бузилганидан сўнг, уйнинг қолган қисмини бузмасликни, уйнинг қолган қисмини ўзлари бузиб олишларини айтиб илтимос қилишгани инобатга олиниб, ижро ҳаракати тўхтатилиб, 5 кун муддат ичида бузиб олишларига муҳлат берилган.
Ушбу ҳолат бўйича ижрога жалб этилган масъуллар томонидан фуқаро Х.Азамат ва унинг турмуш ўртоғи Қ.Қундуз хамда уларнинг яқин қариндошларига нисбатан ҳеч қандай жисмоний куч ишлатилмаган, ноқонуний ҳаракатлар ва руҳий тазйиқлар ҳамда ҳақоратли сўзлари ишлатилмаган.
Фуқаро Х.Азамат ва унинг турмуш ўртоғи Қ.Қундузларга берилган муддатда уйни бузиб олишлари бўйича ижро ходимлари томонидан 5 кун муддат берилиб огоҳлантирилишига қарамасдан, улар томонидан шу кунга қадар Денов тумани “Чоргул” маҳалласи, “Нурли диёр” кўчаси, 42-уйда яшовчи, фуқаро Т.Ўткирга тегишли бўлган 0,02 сотих ер майдони қайтариб берилмасдан ўзбошимчалик билан яшаб келишмоқда.
Фуқаро Х.Азамат ижтимоий тармоқларда йўллаган видеомурожаатида ҳолатни бўрттириб баён этган бўлиб, аслида ушбу видеомурожаатнинг бошланиш қисмида кўрсатилган видеолавҳада ИИБ ходимлари томонидан Х.Азамат ўзига ва бошқа шахсларга бирор-бир тан жароҳати етказмаслиги учун унинг қўлидаги ошхона пичоғини олиш жараёни акс этган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech