РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Денов тумани ҳокимлиги томонидан «Денов туманида ғаллага семинар ўтказиб, шахсий автомашина эгаларининг ҳужжатларини ва автомобиль давлат рақамларини мажбуран олиб қўйишмоқда» деб ижтимоий тармоқда тарқалган хабар ўрганилди.
Халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғаллани нес-нобуд қилмасдан эл дастурхонига нон ва нон маҳсулотларини сифатли етказиб бериш мақсадида, Денов туманида “Ғалла – 2020” ўрим мавсумига тайёргарлик ҳолатига бағишланган амалий семинар ташкил этилган.
Жорий йил ғалла мавсуми учун туманда 17 отряд шакллантирилган бўлиб, 33 та комбайн, 165 та ташиш техникалари ўриш жараёнига жалб этилган.
Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Етиштирилган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўз вақтида дон қабул қилиш масканларига етказилиши бўйича Денов тумани ИИО ФМ бошқармаси ЙХҲБ бошлиғи капитан Б.Омонов томонидан ғалла ташиш техникаларни техник кўрикдан ўтказиш, автомашинани гермитек ҳолатларини ўрганиш, палагалар билан таъминланиши назорат қилиниб, ўрганилган.
Бундан ташқари, дон маҳсулотларини ташиш учун автомашиналарнинг давлат рақам белгилари ечиб олиниб, уларга “Ғалла 2020” махсус рақамлар (намунада 1 Денов тумани ғалла 2020) берилган. Кўрикдан сўнг автомашиналарга рухсат берилган.
Денов тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати