7 Май 2021 йил
1845
Расмий маълумот:
Ижтимоий тармоқларда "Сурхондарёлик зўравонни кўринг, буни ким тартибга олади, пули кўплигидан қутурган бойни кўринг" мавзусида тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган Хандалов Гулмуроднинг уй-жой масаласида Қаюмова Сарвинозга нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги Денов туман суди томонидан кўриб чиқилди.
Хандалов Гулмуродга нисбатан Денов туман суди томонидан 2021 йил 7 май кунидаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 40 моддаси, 41 моддаси, 52 моддаси 2 қисми, 61-2 модданинг 1 қисми, 200 модда билан айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Томонларнинг уй-жой масаласидаги низо фуқаролик тартибида ҳал қилиниши тушунтирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати