24 Март 2021 йил
528
Рашк қилган эдим, эрим урди
Шеробод туманида 2021 йилнинг 20 февраль куни туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, С.М. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йилнинг 19 февраль кунидан 20 февраль кунига ўтар кечаси бирга яшовчи, турмуш ўртоғи, Б.Р. ўзаро жанжал сабабли қўли билан юзига уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилган. С.М.га “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Мазкур ҳолат юзасидан, 17 март куни Б.Р.ни турмуш ўртоғи С.М.нинг рашқ қилиб, жанжал қилганлиги сабабли ўртада юзага келган ўзаро келишмовчилик натижасида урган Б.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати