17 Май 2021 йил 644

“Қурол муомиласи бўйича тарғибот-ташвиқот долзарб ойлиги” ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ Назорат лицензиялаш фаолиятини ташкил этиш гуруҳи ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги 810-сонли қарори жорий йилнинг 27 март куни кучга кирганлиги муносабати билан «Қурол тўғрисида»ги Қонун асосида тартибга солинган бўлиб, унга мувофиқ ўқотар қурол билан бир қаторда пневматик, тиғли совуқ, улоқтириш, сигнал берувчи, ўзини ўзи ҳимоя қилиш ва бошқа қурол турлари муомаласига алоҳида тартиблар белгиланганлигини фуқаролар эътиборига етказиш мақсадида профилактик ишлар билан бир қаторда тарғибот ишлари ҳам амалга оширилиб келинмоқда.
Мазкур Қонунга асосан оғиз қисмидаги қуввати 7,5 жоулдан юқори ва калибри 4,5 миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуроли ва оғиз қисмидаги қуввати 3 жоулдан юқори бўлган пневматик спорт қуроли, ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролларига эгалик қилиш ички ишлар органларининг рухсатнома ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 810-сон қарорининг 2-бандига асосан қарор кучга кирганидан кейин уч ой ичида “Қурол тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юридик ва жисмоний шахслардаги мавжуд пневматик қуроллар ички ишлар органларида рўйхатга тўлиқ қўйилиши белгиланган.
Бунда алоҳида эътибор, қуролларнинг, айниқса янги турдаги муомиласига янгидан тартиб ўрнатилган қуролларнинг таснифланишига, уларни расмийлаштириш тартиб-таомилларига, эндиликда қурол-яроғ муомиласи соҳасида кўрсатиладиган давлат хизматлари пуллик тартибда амалга оширилиши белгиланган.
Жисмоний ва юридик шахслардаги пневматик қуролларнинг параметрларини аниқлашда ушбу қуролга “Ўзстандарт” агентлиги томонидан берилган сертификати ёки ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмалари томонидан берилган маълумотлар асос бўлади.
Бунда агар жисмоний ва юридик шахсларда мавжуд пневматик қуролларнинг ҳужжатлари умуман бўлмаганда, ушбу қуролларнинг параметрларини аниқлаш ҳамда ички ишлар органларига рўйхатга қўйиш учун вақтинча олиниши ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмаларига топширилиши мажбурлиги тўғрсида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
газли қурол — кўздан ёш оқизадиган ёки ачиштирадиган моддалар билан тўлдирилган газли баллончалар, механик пуркагичлар, аэрозолли қурилмалар ва бошқа қурилмалар;
электрошок қурилмалари, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмалар.
Фуқаровий ўқотар қурол қаторасига ўқ узишни истисно этиши ва ўқдон (барабан) сиғими ўн дона патрондан ортиқ бўлмаслиги керак.
Жисмоний ва юридик шахсларга фуқаровий ва хизмат қуролларининг муомиласига доир тартиб-таомиларини белгиловчи қарорнинг мазмун-моҳиятини ва амалий аҳамиятини, маъмурий ва жиноий жавобгарлик оқибатларини етказиш, аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини ўтказиш мақсадида, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб, Сурхондарё вилоятида “Қурол муомиласи бўйича тарғибот-ташвиқот долзарб ойлиги” ўтказилиб келинмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech