11 Июл 2020 йил 986

“Қурол” махсус профилактик тадбири ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги ЎРҚ-550-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 апрелдаги Фармони талаблари асосида фуқароларга тегишли бўлган қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Ўтказилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида, “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролар томонидан қурол ва унинг ўқ-дориларини сақлаш қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган шартли номланган “Қурол” махсус профилактик тадбирини ўтказиш бўйича намунавий режа”си ишлаб чиқилиб, мазкур режа асосида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Сурхондарё вилоятида “Қурол” махсус профилактик тадбири давомида жами текширувга Ички ишлар органлари ходимлари, овчилик жамиятлари ходимлари жалб қилиниб, шахсий қурол эгалари 2127 нафарни ташкил қилади.
Тадбир бошидан ҳозирга қадар, 1936 нафар қонуний ов қуролига эга бўлган овчиларнинг ўқ-отар ов қуролларини сақлаш тартиблари ўрганилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. Овчилик жамиятига аъзо бўлганлардан ов қуролини сақлаш ва фойдаланишда тегишли йўриқномаларга қатъий амал қилишлари бўйича тил хатлар олинди.
Ўрганишлар давомида, 249 нафар овчиларда қоидабузарликлар аниқланиб, овчилик билетининг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги, ўқ-отар ов қуролини сақлаш ва олиб юришга рухсатноманинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги, қурол ва ўқ-дориларни сақлаш қоидаларини бузиш, сейф ҳолати қониқарсизлиги, қурол ва ўқ-дориларни бирга сақланиши ҳолати, қуролнинг техник носозлиги ва бошқа бир қатор қоидабузарликлар аниқланди.
Қуролга эгалик қилишга номувофиқ ҳулқ-атвор, оиласи нотинч, ичкиликка ружу қўйганлар турмуш тарзи ва ўзга салбий асослар аниқланиб уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.
Шунинг баробарида, қоидабузарликлар аниқланган 16 та ов қуроллари олиб қўйилиб, камчиликлар бартараф этилгунига қадар вақтинчалик сақлаш учун ҳудудий Ички ишлар бўлимларига топширилган бўлса, 1 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 220- ва 222-моддалари бўйича кўриб чиқиш учун тегишли Суд органларига юборилган, 57 та ҳолатда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 221-моддаси талабларини бузганлиги учун 1.059600 (бир миллион эллик тўққиз минг олти юз) сўм жарималарга тортилган бўлса, 2 та рухсатномалар бекор қилинди. 4 та қурол ихтиёрий равишда ҳудудий Ички ишлар бўлимига топширилган бўлса, 3 та ҳолатда овчилик жамияти аъзолигидан чиқариш бўйича тақдимномалар киритилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech