27 Ноябр 2021 йил 527

Қурилиш моллари ва бошқа нарсаларни ўғирлаган шахс аниқланди

Денов туманида 2021 йил 4 ноябрь куни, туманнинг “Чағаниён” маҳалласида яшовчи, Г.Гулбой (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 ноябрь куни яшаш уйидан 1.400.000 (бир миллион тўрт юз минг) сўмлик 1 дона сув бочкаси, 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик темир печкаси, 750.000 (етти юз эллик минг) сўмлик akfa эшиги ва 2.500.000 (икки миллион беш юз минг) сўмлик арматура, кафел, ва цемент маҳсулотларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни, туманнинг “Сурнайтепа” маҳаллада яшовчи, Д.Даврон ўғирлаб кетганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далиллар олинган. 6 ноябрь куни Д.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаст 2-қисми “б,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech