22 Декабр 2021 йил 504

Қумқўрғонлик шахс ер сотишини ваъда қилди. Аммо...

Шўрчи туманида 2021 йил 1 декабр куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг "Савуртепа" маҳалласида яшовчи, И.Икромнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан ўтказилган терговга қадар суриштирув давомида, Қумқўрғон тумани "Гултепа" маҳалласида яшовчи, Т.Тошмурод шу йил август ойида, "Гултепа" маҳалласида жойлашган фермер хўжалиги ҳисобида бўлган 10 сотих ер майдонини сотиш ҳуқуқи бўлмасада, уни ўзига тегишли эканлигини, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 1 декабр куни Т.Тошмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech