13 Сентябр 2020 йил 563

Қумқўрғондаги 3-сектор ҳудудида мини стадион қурилди

Қумқўрғон туманидаги 3-сектор ҳудудида жойлашган “Ариқошган” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар учун мини стадион қуриб, фойдаланишга топширилди.
Илгари ташландиқ қамишзор бўлиб ётган ҳудуд тадбиркор Эшмўмин Ҳамраевнинг ташаббуси билан обод қилиниб, ажойиб стадион барпо этилди. Бу эса маҳалла аҳлини, айниқса, ёшларни янаям қувонтирди.
Ушбу ажойиб лойиҳани амалга оширишда тадбиркорга ташландиқ ер ҳамда қурилиш учун тижорат банкидан кредит олишда сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ўткир Шукуров амалий ёрдам берди. Шундан сўнг, ишлар бошланиб, бир пасда мана шундай мўъжаз масканга айланди. Энди бу ерда маҳалладаги спортга иштиёқманд болалар футбол, волейбол ҳамда стол тенниси каби спорт ўйинларини ўйнаш имконига эга бўлишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech