22 Ноябр 2021 йил 496

Қумқўрғонда, «Зўравонликка қарши 16 кун» акция доирасида тадбир ўтказилди

Қумқўрғон туманида, Ички ишлар бўлими ташаббуси билан «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник И.Палвонова, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, ўринбосарлари Ч.Қултаев, С.Валиева ҳамда иштирок этиб, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг мазмун моҳияти билан таништирди.
Тадбир давомида, зўравонлик, тазйиқ ва зўравонлик жабрланувчиси ҳамда ҳимоя ордери, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга давлат ҳимоясини берувчи ҳужжат тўғрисида батафсил маълумотлар ҳам бериб ўтилди.
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига мавзуга доир буклетлар тарқатилди.

Text to speech