30 Май 2021 йил
608
Қумқўрғонда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудига қарашли “Чўкирли” маҳалласида туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.Н.Нарзуллаев, туман ҳокими Р.Гаппаров, туман прокурори Ш.Акрамов ва ДХХ бошлиғи Э.Шеровлар иштирокида ёшлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида, ҳар бир ёшнинг муаммолари, ташаббуслари, таклифлари тингланди. Иш билан банд бўлмаган ёшларнинг мурожаатларига кўра, уларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида, уларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун ер ажратиш, тикув машиналари ҳамда зарур меҳнат ускуналари билан таьминлаш бўйича маьсулларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди. Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволлар юзасидан мутасаддилар томонидан тегишли жавоблар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати