1 Март 2022 йил
470
Қумқўрғонда, “Уюшмаган ёшларни спорт остида бирлаштирамиз!” шиори остида спорт мусобақалари ташкил этилди
Қумқўрғон туманида ҳам ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга жалб этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тумандаги 61 та маҳаллаларда “Сектор раҳбарлари кубоги” учун турли спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. 3-сектор ҳудудига қарашли Исломобод маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда ҳам спортнинг футбол, волейбол, стол тенниси, шашка ўйинлари, миллий кураш мусобақалари ташкил этилди.
Ғолиблар сектор раҳбарлари томонидан пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.