10 Ноябр 2021 йил 441

Қумқўрғонда тунда молхонадан қўчқор ўғирланди

Қумқўрғон туманида 2021 йил 24 октябрь куни туманнинг “Исломобод” маҳалласида яшовчи, К.Замира (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 октябрь кунидан 24 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар ҳовлисида жойлашган молхонасидан 1.800.000 (бир миллион саккиз юз минг) сўмлик 1 бош қўчқорини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, А.Обид содир этилганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 26 октябрь куни А.Обидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech