15 Феврал 2021 йил 17

Қумқўрғонда спорт бўйича 3-сектор раҳбари кубоги ўтказилди

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш масаласига ҳам эътибор қаратилмоқда.
Куни кеча 3-сектор ҳудудида уюшмаган ёшлар ўртасида туман ИИБ бошлиғи, майор Нуримбек Нарзуллаев томонидан спортнинг миллий кураш тури бўйича “Қумқўрғон тумани 3-сектор раҳбари Кубоги” ўтказилди.
Унда сектор ҳудудидаги 12 та маҳалланинг 150 нафардан ортиқ курашчи-полвон ёшлари иштирок этиб, ўз кучларини синаб кўришди.
Бундан ташқари, вилоятимизнинг турли туманларидан 50 нафардан ошиқ номдор полвонлар иштирок этиб, ғолиб бўлган полвонлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.
Тадбир якунида Қумқўрғон тумани 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи, майор Нуримбек Нарзуллаев ёшлар ўртасида футбол мусобақасига ҳам старт берди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech