Қумқўрғонда содир этилган ўғирлик жиноят фош этилди.
Жорий йилнинг 08 июль куни Қумқўрғон туманининг "Бешқахрамон" маҳалласида жойлашган "202" номли телефон ва аксессуарлар савдо дўконидан 79.870.000 сўм бўлган 45 дона андроид дастурли телефон аппаратлари ҳамда бир қанча аксессуарлар ва оддий русумдаги телефон аппаратларини ўғирлаб кетилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган. Тезкор суриштирув натижасида ушбу ўғирликни Узун туманида яшовчи фуқаро А.Д содир этганлиги аниқланди.
Туман ИИБ томонидан тузилган ишчи гурҳи жиноят содир этилган жойга бориб, жиноятчи иштирокида воқеа жойи ўрганилди.
Тадбир давомида тумандаги Истиқлол бош бекати масъул ходими ҳамда туман ИИБ бошлиқлари шу ердаги аҳоли иштирокида содир этилган жиноят атрофлича муҳокама этилди. Туман ИИБ бошлиғи йиғилганларга ҳеч бир ҳуқуқбузарлик ёки жиноят жазосиз қолмаслиги, ўзганинг ҳақи барибир бировга ато қилмаслиги, нафс йўлида ёш умрини хазон қилаётганларнинг хатолари бошқаларга сабоқ бўлиши ҳақида тўхталиб ўтди.
Жиноятга жазо муқаррар. Қилмиш-қидирмиш дейдилар. Осон пул топишни ўйлаб йўл қўйган қалтис қадамлар эса бир умрлик пушаймонга сабаб бўлди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати