9 Октябр 2021 йил
545
Қумқўрғонда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди
Қумқўрғон туманида 2020 йил декабрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Элобод” маҳалласида яшовчи, К.Абдулла 2021 йил 29 сентябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати