11 Феврал 2022 йил 776

Қумқўрғонда, ўғирлик жиноятини содир қилган шахслар қўлга олинди

Қумқўрғон туманида 2022 йил 31 январ куни Денов туманида яшовчи, Т.Карим (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг қисқа рақамли “102” хизматига мурожаат қилиб, 1 февраль кунидан 2 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахслар Қумқўрғон тумани ҳудудида жойлашган савдо дўконидан жами нархи 12.000.000 (ўн икки миллион) сўмлик 6 дона андроид дастурли телефон аппаратларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Қумқўрғон туманида яшовчилар, А.Дилшод, А.Даврон ва Д.Камронлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 3 феврал куни А.Дилшод, А.Даврон ва Д.Камронларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech