9 Октябр 2021 йил 389

Қумқўрғонда ўғирлик жиноятини содир этган шахслар қўлга олинди

Қумқурғон туманида 2021 йил 28 сентябрь куни туманнинг “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи, К.Алиёр туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 26 сентябрь кунидан 27 сентябрь кунига ўтар кечаси ҳовлисида жойлашган молхонасидан 3.300.000 (уч миллион уч юз минг) сўмлик бир бош бузоғини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Денов туманида яшовчилар, Т.Собир ва Э.Анварлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 1 октябрь куни Т.Собир ва Э.Анварларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech