14 Октябр 2021 йил 420

Қумқўрғонда икки ўғирлик жинояти фош этилди

Ҳалол топилмаган луқманинг ҳаловати бўлмайди. Осон пул топиш илинжида бировнинг ҳаққига хиёнат қилиш эса- жиноятдир.
Қумқўрғон тумани ИИБ ходимлари томонидан Денов туманида яшовчи шахс Қумқўрғонга келиб, содир этган ўғирлик жинояти фош этилди.
2021 йил 28 сентябрь куни Қумқўрғон тумани “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи Ш.Б хонадонидан бир бош бузоғини номаълум шахс ўғирлаб кетганлиги тўғрисида туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Қумқўрғон тумани ИИБ томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилган. Натижада, Денов тумани фуқароси С.Т ва А.А томонидан содир этилган бир эмас, икки жиноят аниқланган.
Олиб борилган тергов суруштирув ҳаракатлари давомида туманинг “Янгиер” маҳалласида яшовчи фуқаро Г.А. нинг яшаш уйи молхонасида баҳоси 3.000.000 (уч миллион) сўмлик бир бош бузоғини ўғирлаб кетган шахслар ҳам деновлик С.Т ва А.А эканлиги маълум бўлган.
Ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech