15 Сентябр 2021 йил 390

Қумқўрғонда фирибгарнинг фириби фош бўлди

Қумқўрғон туманида 2021 йил 16 август куни, туманнинг “Бўстон” маҳалласида яшовчи, Х.Отабек, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 11 июль куни туманнинг “Боғаро” маҳалласида яшовчи, Х.Муродбек, 10.500.000 (ўн миллион беш юз минг) сўмлик 1 бош қора молини сотиб, пулини тез кунда олиб келиб беришини айтиб, пулларни ҳозирги кунга қадар бермасдан келаётганлигини маълум қилган. Бундан ташқари Х.Муродбек 2021 йил 27 июль куни туманнинг “Хўжақишлоқ” маҳалласида яшовчи, М.Алижоннинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган “Спарк” русумли автомашинасини 57.000.000 (эллик етти миллион) сўмга савдолашиб, шундан 10.000.000 (ўн миллион) сўмини бериб, машинани олиб кетиб, қолган пулларни бермасдан келаётганлиги аниқланган. 8 сентябрь куни Х.Муродбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech