12 Феврал 2022 йил 1675

Қумқўрғонда, фирибгарлик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Жарқўрғон туманида 2022 йил 7 январ куни, туманнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, Д.Жамол (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил апрел ойида, Қумқўрғон туманида яшовчи, А.Камола ўзига тегишли Ласетти русумли автомашинасини унга 100 000 000 (юз миллион) сўмга келишиб, шундан 98 000 000 (тўқсон саккиз миллион) сўм пулларни Д.Жамолдан олиб, автомашинани ҳужжатлаштириб бермасдан, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 4 феврал куни А.Камолага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech