29 Октябр 2021 йил
384
Қумқўрғонда безорилик қилган аёл жиноий жавобгарликка тортилди
Қумқўрғон туманида 2021 йил 15 октябрь куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, 7 октябрь куни соат 06.30 ларда, туманнинг “Саҳоват” маҳалласи ҳудудида, шу маҳаллада яшовчи, Д.Ойгулни (исм шарифлар ўзгартирилган) Шўрчи туманида яшовчи, А.Лола жамиятда юриш туриш қоидасини қасддан бузиб, менсимасдан уриб, енгил тан жароҳати етказган. 15 октябрь куни А.Лолага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати