29 Март 2021 йил 621

Қумқўрғонда 3-сектор ҳудудидаги мурожаатчиларга янада қулайлик яратилди

Қумқўрғон тумани 3-Сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев томонидан эзгу ташаббус йўлга қўйилди. Сектор ҳудудидига қарашли 12 та маҳаллаларда яшовчи аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнининг ортиқча сарсонгарчиликларини олдини олиш ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида 12 та аноним қути ясатилиб, 12 та маҳалла биносига жойлаштирилди.
Энди ёшлар ва аҳоли ўзини қийнаб келаётган мурожаатларини ёзма равишда ушбу қутига ташлайди. Ушбу қути эса масъул ходимлар томонидан ҳар хафтанинг икки кунида қути очилиб, аҳолининг ёзма мурожаатлари ва таклифлари сектор раҳбарига етказилади.
Бу хайрли ишлар аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларига ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech