26 Май 2021 йил 595

Қумқўрғон туманида “Ёшлар фестивали” ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 132-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йилнинг 25 май куни Қумқўрғон тумани “Наврўз” истироҳат боғида “Уюшмаган ёшлар фестивали” бўлиб ўтди.
Ташкил этилган фестивалда туманнинг 4 та сектор раҳбарлари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Ушбу тадбирда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун концерт уюштирилиб, ёшлар маънавий ҳордиқ олишди.
Шу билан бир қаторда, 3-сектор раҳбари Н.Нарзуллаев ҳар бир ёшлар билан суҳбатлашиб, “Ёшлар дафтари” га киритилган 8 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, 8 дона тикув машинаси тарқатилди ва уларга топширилган тикув машиналаридан мақсадли фойдаланиш тушунтирди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech