28 Декабр 2021 йил 406

Қумқўрғон туманида, велосипед ўғриси қўлга олинди

Қумқўрғон туманида 2021 йил 13 декабр куни, туманнинг "Боғоро" маҳалласида яшовчи, ишсиз, К.Каримбек (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 12 декабр куни ўзига тегишли бўлган "АИСТ" русумли, 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, шу куни туманнинг "Бешқаҳрамон" маҳалласида яшовчи, Д.Достон мурожаат қилиб, 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўмлик велосипедини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимоари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда С.Сарвар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 14 декабр куни С.Сарварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech