2 Апрел 2020 йил 869

Қумқўрғон туманида, “Карантин даврида уйда бўлинг!”- акцияси ўтказилди

Қумқўрғон туман  сектор раҳбарлари ташаббуслари билан ҳар бир сектор ҳудудида турли  акциялар ўтказилиб келинмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад, Қумқўрғон туманида истиқомат қилувчи одамларнинг ҳамжиҳатлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида каронавирус касаллигининг олдини олиш ҳамда карантин даврида одамлар уйида фарзандлари билан унумли машғулар билан ўтказиш борасидаги тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож кам таъминланган оилаларга арзонлаштирилган ҳамёнбоп нархларда озиқ-овқат маҳсулотларининг сотуви ҳам йўлга қўйилди.

Бунинг мисолида, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи ҳудудига қарашли, туман марказидан 45 километр узоқликда жойлашган "Исломобод" маҳалласида ҳам 200 та нон, 200 та карантин ниқоби аҳолига  бепул тарқатилиб, гўшт маҳсулоти 35000 сўмдан, ўсимлик ёғи 5000 сўмдан сотилиши таъминланди.

 

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech