22 Июн 2020 йил
675
Қумқўрғон туманида камбағалликни қисқартириш чоралари давом этаяпти
Эзгу тадбирларнинг бу галгиси 3-сектор ҳудудида бўлиб ўтди. “Исломобод фаровон” фермер хўжалиги далаларида ташкил этилган акцияда туман ҳокими Р.Гаппаров, 3-сектор ҳудуди раҳбари Ў.Шукуров ҳамда тегишли фермер хўжалик раҳбарлари, масъуллар, ушбу ҳудуддаги 10 та маҳаллалар фуқаролари иштирок этишди. Акция доирасида 57 нафар кам таъминланган оилаларга 30 сотихдан ер майдонлари ажратилиб берилди.
“Қўлдан берганга қуш тўймас” деган нақл бор, халқимизда. Шу боис ҳам кам даромадли оилаларга пул топишга имконият яратиб берилаётганлиги нафақат фуқаролар, балки давлат ва жамият учун фойдадан ҳоли бўлмайди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати