26 Май 2021 йил 578

Қумқўрғон тумани 3- секторида фаол битирувчи ўқувчилар тақдирланди

2021 йил 25 май куни Қумқўрғон тумани 3-сектор худудидаги 59-сонли мактабда “Сўнги қўнғироқ байрам” тадбири ташкил этилди.
Ташкил этилган байрам тадбирида, Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи майор Н.Нарзуллаев иштирок этиб, муҳтарам Президентимизнинг ёшларга йўллаган мурожаатномасини ўқиб эшиттириб, мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг, мактабдаги аълочи, фаол ўқувчиларга мақтов ёрлиқлари ва фахрий ёрлиқларни топшириб, битирувчи ёшларнинг келгусидаги ўқиш ва ишларига омадлар тилади.
Шу билан бирга туман марказидаги “Наврўз” истироҳат боғида мактаб битирувчи ёшлари учун ташкил этилган “Ёшлар фестивали”га 42 нафар мактаб битирирувчиларни таклиф этиб, байрам тадбирида уларнинг иштирокини таъминлаш учун микроавтобуслар ташкиллаштирилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech