10 Апрел 2021 йил 350

“Қумқўрғон тумани 3-сектор раҳбари Кубоги” мусобақаси ғолиблари тақдирланишди

Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, юқори иқтисодий ўсишга эришиш ҳисобидан халқимизнинг фаровонлигини ошириш ва кундалик ҳаётдаги муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрь кунидаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси амалга оширилмоқда.
Бунинг мисоли сифатида, Қумқўрғон туманининг 3-сектор ҳудудида ҳам уюшмаган ёшлар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда Қумқўрғон тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Н.Нарзуллаев томонидан 3-сектор ҳудудида жойлашган 12 та маҳалланинг уюшмаган ёшлари ўртасида спортнинг “футбол” тури бўйича “Қумқўрғон тумани 3-сектор раҳбари Кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўтказилган мусобақа давомида, 140 нафар уюшмаган ёшлар иштирок этиб, ўз кучларини синаб кўришди.
Ушбу футбол мусобақаси финалда “Ғалаба” ва “Шерозий” МФЙ ёшлари ўртасидаги ўйинда, 1-ўринни “Шерозий” МФЙ ёшлари ғалаба қозонишди ва ғолибларга турли қимматбаҳо совғалар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech