Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022-йил 23-24-феврал кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи давомида, “Беш ташаббус олимпиадаси''ни ўтказиш бўйича берган топшириғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2022-йил 4-май кунидаги тегишли Фармойишига мувофиқ, уюшмаган ёшлар ўртасида иқтидори ва истеъдоди бор ёшларни селекция орқали профессонал спорт жамоаларига жалб этилишини таминлаш мақсадида, Қумқўрғон тумани 3-сектор ҳудудида ёшлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича “Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг кубоги” бўлиб ўтди.
Уюшмаган ёшлардан таркиб топган 12 та спорт жамоалари ўртасида ўтказилган спорт мусобақаси давомида, 1-ўринни “Каттакўл” маҳалласи, 2-ўрин “Кўганли” маҳалласи, 3-ўрин эса “Оқтом” маҳалласи ёшлар жамоаси эгаллади.
Мусобақа якунида, ғолиб жамоалар Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг кубоги, қимматбаҳо эсдалик совғалари, I-, II-, III- даражали диплом ва медаллар билан тақдирланишди.