Қумқўрғон туманда “Ёшлар фестивали” ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб қувватлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 132-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 11 май куни Қумқўрғон тумани “Наврўз” истироҳат боғида уюшмаган ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Ёшлар фестивалида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари ва уюшмаган ёшлар иштирок этишди. Ушбу ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида, концерт дастури ташкил этилиб, ёшлар маънавий хордиқ олишди.
Шу билан бир қаторда, 3-сектор раҳбари Н.Нарзуллаев уюшмаган ҳар бир ёшлар билан суҳбатлашиб, “Ёшлар дафтари” га киритилган 51 нафар ёшларга ҳамда “Темир дафтари” га киритилган 3 нафар эҳтиёжманд оилаларга меҳнат ва иш қуроллари яьни жами 10 дона перфаратор, 10 дона пайвандлаш аппарати, 10 дона балгарка, 10 дона инкубатор, 12 дона тикув машинаси ва 3 дона миникултиваторлар ёшларни ва эҳтиёжманд оилаларни бандлигини таьминлаш орқали оиласининг даромадини яхшилаш мақсадида топширилиб, ушбу меҳнат ва иш қуролларидан мақсадли унумли фойдаланиш кераклиги тушунтириб ўтилди.
Оиласининг даромадига янада фойда келтирадиган меҳнат ва иш қуролларига эга бўлган ёшлар ва эҳтиёжманд оилалар давлатмиз томонидан берилаётган ишонч ва кўмакдан мамнун эканликларини билдиришди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати