11 Март 2021 йил 517

Қудасини уриб, тан жароҳати етказган қуда жавобгар бўлди

Шеробод туманида 2021 йилнинг 15 февраль куни тахминан соат 21.00лар чамасида, “Чағатой” маҳалласида яшовчи, П.Т. исмли аёл, шу маҳаллада яшовчи қудаси, О.П.нинг уйига меҳмонга борганида, унинг акаси, О.Х. билан олдиндан оилавий келишмовчиликларини ошкор этиб, гап-гиналарни қўзғаб, ўзаро жанжаллашишиб қолишади. Бунинг оқибатида О.Х. уни қўли билан уриб, “ўртача оғирликда” тан жароҳати етказади.
Натижада, 2021 йилнинг 6 март куни фуқаро О.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Икки қуда бўлмиш П.Т. исмли аёл ва О.Х.ларнинг ўзаро келишмовчилиги оқибатида содир этилган жиноят, қуда-андачиликка сабаб бўлган эр-хотиннинг ўртасига совуқчилик туширишини бир ўйлаб кўришмадимикан?!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech