17 Декабр 2020 йил 791

Қўй ўғриси қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2020 йилнинг 11 декабр куни, туманнинг “Жарқўрғон минораси” маҳалласида яшовчи, Ж.Х. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 10-декабрь кунидан 11-декабри кунига ўтар кечаси, номаълум шахс молхонасидан ҳар бири 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўмдан бўлган 2 (икки) бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Ўзбекистон” МФЙда яшовчи, А.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган. 16 декабрь куни А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech