12 Март 2021 йил 751

“Қўшничилик- минг йилчилик”- дейишар эди, аммо...

Денов туманида, 2021 йилнинг 18 февраль куни тахминан соат 15:00лар чамасида, “Дунётепа” маҳалласида яшовчи, А.Ж. қўшниси, К.Ш. билан томорқалари ўртасига бетон ариқ қўйиш масаласида жой талашиб, томорқа чегарасини келишаолмай ўзаро тортишиб қолиб, жанжаллашиши оқибатида уни қўли билан юзига уриб, “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 6 февраль куни А.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил тан жарохати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшнилар томорқа чегарасини талашиб, бир бирларини уриб тан жароҳатлар етказиши ақлсизлик оқибати. Негаки бу ики инсон ҳам ўша талашаётган ерники эканлигини наҳот билмайди. Бир куни “вақт соати етганида” шу талашаётган ерга қўйилади-ку.
Азизлар инсонлар бир парча “ер”ни деб, ўзингизнинг ҳаётингизни увол қилманг!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech