15 Июл 2020 йил 709

Қўшни аёлга тан жароҳати етказди

Бойсун туманида 2020 йилнинг 5 июль куни тахминан соат 13.00лар чамасида, “Темирдарвоза” маҳалласида яшовчи Р.Ф., маҳалладоши Б.М. исмли қўшни аёлнинг яшаш уйи ҳовлисида ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида, Р.Ф. қўлида бўлган ошхона пичоғи билан Б.М. исмли қўшни аёлнинг бўйин соҳасига тан жароҳати етказади. 2020 йилнинг 10 июль куни Р.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech